"Сўғдиёна" учинчи ўртоқлик ўйинида ҳам мағлуб бўлди

Mirjalol Normatov
30 янв 2025
Иван Бошкович бошқарувидаги "Сўғдиёна" Дубай йиғинларида навбатдаги ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Унда Жиззах жамоаси 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

"Сўғдиёна" - "Ауда" 0:2

Голлар: Абдиоун Огуннийи (51, 60).

"Сўғдиёна": Шоҳруҳ Исоқов, Зоир Жўрабоев, Отабек Аҳадов, Самандар Синдаров, Хондамир Мустафоқулов, Сухроб Иззатов, Эҳсони Паншанбе, Станислав Андреев, Нодир Сойибов, Сардорбек Ҳошимов, Умид Султонов.

Бу "Сўғдиёна"нинг ўқув-машғулот йиғинларидаги учинчи назорат ўйини бўлди. Жамоа барча ўйинларда мағлуб бўлди ва гол ура олмади: "Ростов" (0:3), "Рига" (0:1), "Ауда" (0:2).


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Сўғдиёна" матбуот хизмати