

Тошкентда жамланган футболчилар бугун "Пахтакор" стадионида тикланиш машқларини олиб боришди ва асосан енгил югуриш билан чекланишди. Кеча хабар берганимиздек бугун йиғинга туркманистонлик футболчи Арсланмират Аманов келиб қўшилди. Футболчи бу йил жиззахликлар шарафини ҳимоя қилиши кутилмоқда. Дарвозабон Милан Митрович катта эҳтимол мавсумни бошқа жамоада бошлаши мумкин.
Шоҳруз Норхоновнинг қайси жамоага йўл олиши ҳали аниқ эмас. Ҳужумчига "Локомотив" қизиқаётгани ҳақида маълумот берган эдик.



