"Сўғдиёна": "Шўртан"га қарши тайёргарлик бошланди

Narzulla Saydullayev
14 май 2017
Олий лиганинг 10-турида "Сўғдиёна" "Металлург"га қарши баҳсда 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Куни кеча жамоа “Сўғдиёна” қароргоҳида йиғилди ва 11-турдаги рақиби “Шўртан”га қарши баҳсга тайёргарликни бошлади. Машғулотлар икки маҳал олиб борилмоқда. 3та ўйинга четлатилган  Сардор Қулматов “Шўртан”га қарши учрашувда майдонга тушади.

Элёр Орифов ҳам жамоага ёрдам бера олади. Жароҳат олган футболчилар ҳам машғулотларга қатнашмоқдалар. Алишер Махмудов ва Сухроб Қобилов даволанишда давом этмоқда, шу сабабли улар машғулотларга қатнашмаяптилар. Иззатилла Абдуллаев эса енгил машғулотларни бажармоқда.  

Эслатиб ўтамиз, “Шўртан”га қарши баҳс 18 май куни “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади.

“Сўғдиёна” матбуоти хизмати



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia