UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  27 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  5 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  39 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  86 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  0 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 20:10"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  8 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1

"Сўғдиёна" – "Қизилқум" баҳсини бошқариб борган Шавкат Насибуллаев 4 та ўйинга четлатилди, "Бунёдкор" – "Нефтчи" учрашувида ишлаган Азиз Асимов огоҳлантириш олди Янгиликлар

"Сўғдиёна" – "Қизилқум" баҳсини бошқариб борган Шавкат Насибуллаев 4 та ўйинга четлатилди, "Бунёдкор" – "Нефтчи" учрашувида ишлаган Азиз Асимов огоҳлантириш олди

Ўзбекистон футбол ассосиасияси Ҳакамлар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги ҳакамлар ҳаракатлари кўриб чиқилди.

"Сўғдиёна" – "Қизилқум" (Ўзбекистон Coca Cola Кубоги. 1/4 финал)

2022 йил 2 сентябрь куни Ўзбекистон Кубоги 1/4 финали доирасидаги "Сўғдиёна" – "Қизилқум" учрашуви бош ҳаками Шавкат Насибуллаев ва захира ҳаками Равшан Абдувоҳидов учрашув якунидан сўнг назоратчи томонидан қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Шавкат Насибуллаевга нисбатан Coca Cola Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубоги учрашувларидан 4 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси;

Равшан Абдувоҳидовга интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандига асосан такрорий паст натижа қайд этгани учун Coca Cola Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубоги учрашувларидан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.


"Насаф" – "Локомотив" (Ўзбекистон Coca Cola Кубоги. 1/4 финал)

2022 йил 3 сентябрь куни Ўзбекистон Кубоги 1/4 финалида "Насаф" – "Локомотив" учрашувининг ҳакамлари Ғайрат Жўраев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Абдурашид Худойберганов учрашувида хато ва камчиликлар кузатилган бўлса-да, назоратчи Зокир Қодиров томонидан бош ҳакам ва захира ҳакамига паст баҳо, бироқ ёрдамчи ҳакамлар баҳолари кўтариб кўрсатилган. Эксперт ҳакамлар комиссияси талабига кўра, мазкур ҳолат бўйича тегишли чора кўриш сўралгани туфайли ҳакамлар қўмитаси томонидан ҳолат атрофлича муҳокама қилинди ва тегишли қарор чиқарилди.

Унга кўра:

Ғайрат Жўраевга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандига асосан такрорий паст натижа қайд этгани учун Coca Cola Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубоги учрашувларидан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси;

Санжар Шоюсуповга нисбатан огоҳлантириш ва жарима интизом чораси;

Алишер Усмоновга нисбатан огоҳлантириш ва жарима интизом чораси;

Абдурашид Худойбергановга нисбатан огоҳлантириш ва жарима интизом чораси;

Зокир Қодировга нисбатан огоҳлантириш ва жарима интизом чораси қўлланилсин.


"Бунёдкор" – "Нефтчи" (Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 18-тури)

2022 йил 8 сентябрь куни Coca Cola Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Нефтчи" учрашуви бош ҳаками Азиз Асимов ва ёрдамчи ҳаками Артём Калинин учрашув якунидан сўнг назоратчи томонидан қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Азиз Асимовга нисбатан огоҳлантириш интизом чораси;

Артём Калининга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилсин.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика