“Сўғдиёна” қароргоҳида реконструкция ишлари олиб борилмоқда ФОТО

Narzulla Saydullayev
2 янв 2018
Янги мавсум олдидан “Сўғдиёна” қароргоҳида қайта реконструкция ишлари бошлаб юборилди.

Жамоа мураббийлари ва футболчилари учун янги йилда яна ҳам қулайликлар яратиш мақсадида қароргоҳ майдони, йўллари ва футболчиларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсад қилинган.  Ўйин майдонининг ҳолати ҳам бутунлай яхшиланади.  

Янги мавсум бошлангунга қадар  клуб қароргоҳида олиб борилаётган ишлар якунига етказилиши кутилаяпти.  Жамоа аъзоларини замонавий талабларга жавоб берадиган хоналарда истиқомат қилишлари учун ҳаракат қилинмоқда  Дастлабки режаларга кўра яқин кунлар ичида клуб қароргоҳи янгича кўринишга келтирилади.

Амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари акс этган фотосуралар билан қуйида танишишингиз мумкин.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Сўғдиёна” матбуот хизмати