UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  0 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  4 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  2 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  14 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  15 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  4 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22

“Сўғдиёна” — “Пахтакор” ўйини Жиззахда бўлиб ўтади Янгиликлар

“Сўғдиёна” — “Пахтакор” ўйини Жиззахда бўлиб ўтади

Coca-Cola Суперлиганинг 11-туридан қолиб келаётган “Сўғдиёна” — “Пахтакор” учрашувига Жиззах шаҳри мезбонлик қилади.

Аввалроқ давлат тест имтиҳонлари сабаб “Сўғдиёна” томони учрашувни Жиззахдаги марказий стадионда қабул қила олмаслиги маълум қилиб, учрашувни Олмалиқ шаҳрига кўчиришни сўраб мурожаат қилганди. Самарқанд варианти эса бир кун кейин 11-турнинг қолдирилган яна бир учрашуви бўлиби ўтиши сабаб, амалга ошмаганди. 

Мавсумнинг марказий ўйинларидан бирини Жиззах шаҳрида ташкил этиш борасида вилоят ҳокимлиги ҳамда “Сўғдиёна” футбол клуби охиригача ҳаракатда бўлди. Якунда томонлар Давлат тест маркази билан келишувга эришди. Эндиликда ўтган мавсумни дастлабки икки ўринда якунлаган клублар иштирокидаги учрашув 6 август куни Жиззахда ўтади. Беллашув соат 19:00 да старт олади. 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳар қандай жамоа ўз мухлислари кўз ўнгида тўп суришидан манфаатдор эканлигини эслатиб ўтамиз ҳамда футбол мухлисларидан бизга боғлиқ бўлмаган янгилик ва ўзгаришларни ни тўғри талқин қилишларини сўраймиз. Ишонамизки, 2023 йилги мавсумдан бошлаб давлат тест имтиҳонлари аввалгидек стадионларда ўтказилмайди ва бизда футбол учрашувларини ўтказиш билан боғлиқ муаммо юзага келмайди. 

Айни вақтда “Спорт” телеканали ижодкорлари Олмалиқда ўтиши режалаштирилган учрашувнинг Жиззахга кўчганидан келиб чиқиб, жонли трансляция режаларини Жиззахдан амалга ошириш устида ишлаяпти.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика