“Сўғдиёна”: Маҳмудов ва Қобилов сафга қайтишди
20 май 2017 13:41
Янгиликлар
“Сўғдиёна”: Маҳмудов ва Қобилов сафга қайтишди
Олий лиганинг 11-турида жамоа ўз майдонида “Шўртан”ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Куни кеча жамоа “Сўғдиёна ” қароргоҳига йиғилди ва кубок баҳсидаги рақиб “Бухоро” жамоасига қарши тайёргарликни бошлаб юборди. Алишер Маҳмудов ва Суҳроб Қобилов сафга қайтиб, индивидуал машғулотларини давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиззахда “Баркамол авлод 2017” спорт ўйинлари бўлиб ўтиши муносабати билан кубок баҳсининг илк учрашуви Бухоро шаҳрига кўчирилди. Баҳс 22 май куни “Бухоро” стадионида бўлиб ўтади. Жавоб учрашуви эса 30 май куни “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар