“Сўғдиёна” "Динамо" ва "Пахтакор" билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
28 авг 2018
ФИФА кунлари сабабли миллий чемпионатимизда танаффус юзага келган.

Ушбу танаффусдан унумли фойдаланиш ва футболчиларнинг ўйин амалиётини йўқотмаслиги,  жисмоний тайёргарликни бир маромда ушлаб туриш мақсадида  “Сўғдиёна” жамоаси мураббийлар штаби  икки ўртоқлик учрашувини ўтказишни режалаштирган.

Жамоа 30 август куни Самарқандда Про лига вакили “Динамо” ва 6 сентябрь куни Тошкентда “Пахтакор” га қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Сўғдиёна” матбуот хизмати