

"Жиззахнинг фахри бўлган “Сўғдиёна” футбол клуби дарвозабони, Сербиялик легионер Милан Митрович билан ҳамкорлик яна бир йилга узайтирилди!
Митрович 2018-йилдан буён жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва ушбу йиллар давомида ўз профессионаллиги ҳамда ишончли ўйинлари билан мухлислар қалбидан чуқур жой олган.
Ўтган мавсум кўрсаткичлари:
Умумий 24 ўйин
2145 дақиқа майдонда ҳаракат
3 учрашув — Ўзбекистон кубоги доирасида
Дарвозабонимиз янги мавсумда ҳам ўзининг ажойиб ўйинлари билан мухлисларни хурсанд қилишига ишонамиз. Биз эса унга омад ва зафарлар тилаб қоламиз!
Биргаликда янги ютуқлар сари!", - деб ёзилади клуб баёнотида.



