"Сўғдиёна" "Бунёдкор" легионерини таркибга қўшиб олди

Оқил Абдубарноев
4 янв 2024
Аввалроқ жиззахликлар икки ҳимоячи билан шартнома имзолагани тўғрисида хабар бергандик.

Ўтган мавсум Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси шарафини ҳимоя қилган таянч ярим ҳимоячиси Алексей Носко "Сўғдиёна" билан шартнома имзолади.

27 ёшли беларуслик футболчи Transfermarkt томонидан 400 минг еврога баҳоланган.

Аввалроқ Ислом Қобилов ва Сардор Қулматов жиззахликлар сафига қўшилгани тўғрисида хабар берилганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Сўғдиёна" матбуот хизмати