Бугун "Сўғдиёна" жамоаси ҳимоячиси Акмал Холмуродовлар хонадонида хурсандчилик куни
Жамоа футболчиси оиласида ўғил фарзанд дунёга келди. "Сўғдиёна" клуби аъзолари номидан уларни бугунги қувончли кун билан табриклаймиз. Фарзандлари эл-юрт эъзозлайдиган, ота-онаси орзу қилган йигит бўлиб етишишини тилаб қоламиз.