UZ

Сўнгги янгиликлар

22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  4 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  1 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  16 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4

"Сўғдиёна" — АГМК: превью Янгиликлар

"Сўғдиёна" — АГМК: превью

Теглар :  СўғдиёнаАГМК
Суперлиганинг 13-тури доирасидаги "Сўғдиёна" - АГМК учрашуви олдидан мазкур ўйин ҳақида тайёрланган превьюни тақдим этамиз.

Ўзаро ўйинлар тарихи ҳақида

— Мазкур жамоалар тўқнашувлари тарихига эътибор қаратсак, бўлажак ўйин "Сўғдиёна" ва АГМК ўртасидаги 25-учрашувга айланади. Қайд этилган натижалар кўрсаткичи жиззахликлар фойдасида. Ўтказилган беллашувларнинг 8тасида АГМК ғалаба қозонган бўлса, "Сўғдиёна" ҳисобида 9 ғалаба мавжуд. Қолган 7 ўйинда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати кўрсаткичи эса АГМК фойдасида: 37-33.

Рақиб ҳақида


— "Сўғдиёна" айни пайтда 12 ўйиндан 23 очко тўплаган ҳолда жадвалда 3-ўринни эгаллаб турибди. Улуғбек Бақоев жамоаси жорий мавсум фақатгина "Насаф"га мағлуб бўлди. "Сўғдиёна" Жиззахда жорий йил мағлубиятсиз серияни давом эттирмоқда. Жамоа ўтказилган 5 учрашувда 3 ғалаба ва 2 дуранг қайд этган.

АГМКнинг турнир жадвалидаги ҳолати ҳақида

— АГМК биринчи даврани барқарор ўтказмоқда. Жиззахдаги ўйин давра доирасидаги охирги ўйин бўлади. Айни пайтда жамоа ҳисобида 25 очко мавжуд ва мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Тайёргарлик ҳақида


— АГМК юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиб, мавсумнинг иккинчи қисмига Чимён тоғ-ён бағридаги "Арчазор" комплексида тайёргарликнинг дастлабки босқичини ўтказди. Кейинчалик жамоа Олмалиқда тўпланиб, иккинчи давра ўйинлари ва хусусан "Сўғдиёна" билан ўйинга тараддуд кўрди. Йиғин доирасида жамоа "Андижон"га қарши назорат баҳсини ўтказиб, унда ғалаба қозонди. Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоа Жиззахдаги бўлажак ўйинга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Хуштак эгаси

— Бўлажак баҳсни бошқариш тажрибали рефери Ильгиз Танташев гарданига тушди. Мазкур тайинлов Ильгиз Танташев учун АГМК иштирокидаги 24-баҳсга айланади. Ильгиз Танташев бошқарган ўйинларда АГМК: 10 ғалаба, 8 дуранг ва 5 мағлубият қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 13-тури доирасидаги "Сўғдиёна"га қарши ўйин 31 июль куни Жиззах шаҳридаги "Марказий" стадионда соат 20:00да бошланади. Ўйин карантин талабларига мувофиқ мухлисларсиз ўтказилади.


Суперлига, 13-тур.
31 июль, шанба.
"Сўғдиёна" — АГМК
Ҳакамлар:
Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнулин, Найим Қосимов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Шоҳруҳ Саид



Сўғдиёна

Суперлига. 13-тур

31/07/2021, 20:00

0
:
0
Тугади

ОКМК

45'
90'
45'  Элёр Орифов
46'  Элёр Орифов (Эргаш Исмоилов)
70'  Жавоҳир Қаҳрамонов (Саҳоб Рашидов)
75'  Искандар Шайкулов
84'  Искандар Шайкулов (Дарко Станоевич)
86'  Жасур Ҳасанов О (Даниэл Насриддинов)
69'  Санжар Шоаҳмедов (Миржамол Қосимов)
69'  Ҳусниддин Ғофуров (Йован Жокич)
82'  Александр Касьян (Зафар Полвонов)
82'  Дилшод Жўраев (Мартин Боаке)
90'  Санжар Турсунов (Нодир Абдураззоқов)

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика