

"Янги йилда ўз олдига катта мақсадларни қўяётган "Сўғдиёна" клуби кўплаб футболчилар билан алоқага чиққан. Улар орасида Аброр Исмоилов ва Сардор Собирхўжаев ҳам бор", – дейилади хабарда.
"Сўғдиёна" якунига етган мавсумда 27 очко тўплаб, 11-ўринни банд этди ва Суперлигада қолди.
25 ёшли Исмоилов ушбу мавсум "Навбаҳор" либосида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. 29 ёшли Собирхўжаев эса "Пахтакор" сафида 34 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 5 та голли пас узатди.



