Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди

Khoja
13 май 2024
Кеча Туркия Суперлигаси 36-тур доирасидаги "Пендикспор" — "Ризеспор" ўйини бўлиб ўтди.

Ушбу баҳсда меҳмонлар сафида Ҳусниддин Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди ва жамоаси 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Кечаги учрашувдаги мағлубиятга қарамасдан "Sofascore" нашри Алиқуловга жамоадошлари орасида энг яхши баллардан бирини қўйди. Ҳамюртимиз кечаги баҳс учун 6,9 баҳо олган.


KhojaМуаллиф
Манба: Sofascore