Sofascore. Кечаги учрашувда дубл ассист қилган Ғаниев неча баҳо олди?

Khoja
25 авг 2025
БАА Про лигаси 2-тур доирасидаги "Ал Батаэҳ" — "Хорфаккан" ўйини бўлиб ўтди.

Учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Мезбонларнинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди. Баҳсда Ғаниев жамоасининг ҳар икки голига ҳаммуаллифлик қилди.

Sofascore нашри футболчимизнинг ҳаракатларини юқори баҳолади ва унга 7,4 баҳо қўйди.


KhojaМуаллиф
Манба: sofascore.com