Sofascore. Кечаги учрашувда Алиқулов шерилари орасида энг зўри бўлди

Khoja
14 апр 2025
Туркия чемпионатининг навбатдаги турида «Ризеспор» «Трабзонспор» меҳмони бўлди.

Учрашув мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Меҳмонлар сафида Ҳусниддин Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди.

SofaScore нашри Алиқуловнинг ҳаракатларини юқори баҳолади ва унга 7,1 баҳо қўйди. Бу «Ризеспор» футболчилари орасидаги энг катта баҳо бўлди.


KhojaМуаллиф
Манба: Sofascore