UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Собиржонов ва Хожимирзаев "Қўқон-1912"да Янгиликлар

Собиржонов ва Хожимирзаев "Қўқон-1912"да

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси кечадан Тошкент шаҳрида навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини бошлашди.

Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда. Тошкент йиғинида жамоанинг икки нафар етакчи футболчилари Мурод Холмуҳаммедов ҳамда Ойбек Рустамовлар иштирок этишмаяпти. Бу футболчилар Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинида иштирок этиш учун Дубай шаҳрига жўнаб кетишган. Ёш ҳужумчи Хамидилло Абдухамидов эса шифокорлар назорати остида даволаниш жараёнини давом эттирмоқда. Таркибга янги футболчилар ҳам қўшилган. “Шунқорлар”нинг машғулотларига Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасидан ярим ҳимоячи Асадбек Собиржонов келиб қўшилди. Асадбек Собиржонов  2000-йилда туғилган, бироқ у Суперлигада 35та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга улгурган. Собиржонов ОЧЛда ҳам 2та ўйинда майдонга тушган. 

Фарғонада бўлиб ўтган “Вилоят ҳокими кубоги-2021” мусобақасида “Истиқлол” жамоаси сафида ўйнаб, мусобақанинг “энг яхши футболчиси” совринини қўлга киритган, хужумкор ярим ҳимоячи Анваржон Хожимирзаев ҳам "Қўқон-1912" йиғинига келиб қўшилди. Таркибга икки нафар ёш ўйинчилар қўшилишган. Булар “Нефтчи” жамоасидан Илхом Ваҳобов (18 ёш), “Чиғатой” футбол академиясидан Жамшид Раҳматуллаев (18ёш). 

Қуйида Тошкент йиғинида иштирок этаётган футболчилар рўйхати билан танишинг:

Дарвозабонлар: Музаффар Абдуллаев, Хуршид Хўжаев, Элдор Адҳамов.

Ҳимоячилар: Александр Мерзляков, Иван Йосович, Славко Лукич, Бобур Акбаров, Авазхон Маматхўжаев, Илхомжон Вахобов.

Ярим ҳимоячилар: Муҳаммаданас Хасанов, Жамшид Раҳматуллаев, Иқбол Маликжонов, Фарҳод Бекмуродов, Сардор Етовқўзиев, Анваржон Хожимирзаев, Сардор Азимов, Асадбек Собиржонов, Суҳроб Бердиев

Ҳужумчилар: Мўмин Мелиев, Шоҳназар Норбеков, Андрей Сидоров




Реклама




Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика