Славче Войнески: "2-турда вазиятни ўнглаб, зафар қучишга интиламиз"

Sherzod Nurmatov
9 апр 2022
Осиё чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги "Ал Таъавун" – "Пахтакор" учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда "шерлар" устози Славче Войнески қуйидаги фикрларни билдирди. 

"Ал Таъавун" – мезбон жамоа. Улар янги мураббий билан бошқача ўйнашни бошлашди. Рақиб ҳурматга сазовор жамоа. Улар мухлислари қаршисида яхши ўйнаб, ғалаба қозонишди. Биз иккинчи баҳсда вазиятни ўнглаб, зафар қучишга интиламиз.

"Сепахон"нинг стандартларда яхши ўйнашини билардик. Футболда баъзан шундай бўлади. Кичик хато ёки ҳолат ўйинни ўзгартириб юборади. Камчиликларни кўриб чиқиб, тўғрилашга ҳаракат қиламиз. Ҳамиша жамоа ўйинини таҳлил қиламиз, бунга эътибор қаратамиз. Ўтган ўйиннинг ўзида ёмон ўйнамадик, аммо хатоларга ўзимиз йўл қўйдик.

Таркибимизда йўқотишлар мавжуд эмас. Барча эртанги беллашувда иштирок этишга тайёр", – деди Славче Войнески.

2-тур доирасидаги "Ал Таъавун" – "Пахтакор" беллашуви 10 апрелдан 11 апрелга ўтар кечаси 01:15 да бошланади. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia