Скоулз: "Уилшир нега "Рома"ни эмас, "Борнмут"ни танлаганига тушунмадим"

Aslanov Jasurbek
3 сен 2016, 13:32
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Пол Скоулз "Арсенал" ярим ҳимоячиси Жек Уилширнинг ижара асосида "Борнмут"га ўтиши ҳақида фикр билдирди.

"Уилшир "Арсенал"ни тарк этаётган экан, у "Рома"га ўхшаш йирик клубга ўтишини истагандим. Чет элда тажриба орттириб келиш у ва Англия терма жамоаси учун фойдали бўлар эди. "Борнмут"га келиш Жек ҳар доим ўйнашини англатмайди. Худди МЮ, "Арсенал", "Борнмут" ёки "Рома"да ўйнагандек бор кучини ишга солиш керак. У паст даражани танлаганидан ҳавотирдаман" - дейди Скоулз.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports