Скоулз: "МЮнинг ҳасис эгалари клубдан пул ишлайдиган ўйинчоқдек фойдаланишмоқда"
30 апр 2021 21:24
Янгиликлар
Скоулз: "МЮнинг ҳасис эгалари клубдан пул ишлайдиган ўйинчоқдек фойдаланишмоқда"
"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз клуб эгалари бўлган Глейзерлар оиласини танқид қилди.
"Имконияти жуда катта бўлган клубга эътибор беринг. Шунча маблағ билан улар тўрт йилдан бери ҳеч нарса юта олишмаяпти. Вудворд - футбол одами дея олмайман. 5-6 йил давомида клуб жамоага мос келмайдиган футболчи ва мураббийларни танлаганини кузатдик, бунинг барига МЮ эгалари айбдор. Улар ҳасис ва клубдан пул ишлайдиган ўйинчоқдек фойдаланишмоқда.
"Манчестер Юнайтед" бундан яхшироғига муносиб. Вудворд энг яхши футбол директори? Нима? Бу вазифани уларнинг ўзлари ўйлаб топишган. Балки у янги футболчилар билан битим имзолар ёки янги тўпларни харид қилар? Клуб эгалари МЮда футбол директори бўлишини исташса, унда энг яхшисини олиб келишсин", - дейди Скоулз.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар