UZ

Сўнгги янгиликлар

04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  1 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  11 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  23 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  2 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  23 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2

"Сити" собиқ футболчиси Варан ҳақида: "У ван Дейк ёки Диашдек бўлишига ишончим комил эмас" Янгиликлар

"Сити" собиқ футболчиси Варан ҳақида: "У ван Дейк ёки Диашдек бўлишига ишончим комил эмас"

Ўз вақтида "Манчестер Сити"да тўп тепган Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Дэнни Миллз Рафаэль Вараннинг "Реал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтиши ҳақида гапирди.

"Испанияда Чемпионлар лигасини ҳисобга олмаганда мавсумда фақатгина 6та қийин ўйин ўтказасиз. АПЛда эса бу ишни ҳар ҳафта қилиш керак.

Бошқа чемпионатлардан АПЛга ўтган ўйинчилар билан гаплашганингда, улар доим тезлик ҳақида гапиришади. Жадвалнинг пастки қисмидаги жамоалар билан ўйнаганингда ҳам 90 дақиқа тинмай тер тўкишинг керак. Ҳар ҳафта. Бу ерда енгил учрашувлар бўлмайди, Варан бунга кўникиши зарур.

Премьер-лига ЛаЛигадан кескин фарқ қилади. Варан - ҳужумкор ўйинчи эмас. Ҳимоячилар учун жисмоний юкламалар ва тезлик мувозанатини ушлаб туриш осон эмаслигини кўряпмиз.

ЛаЛигада Варан 70-75 % кучини ишлатиб ҳаракатланадиган ўйинлар кўплигига аминман. Бундай тўқнашувларда "Реал" тўп билан кўп муомала қилади ва катта босим ҳис қилмайди.

АПЛда эса бундай бўлмайди. Бунга имкон қадар тез кўникиш керак. Унда чиндам ҳам яхши шериклар бор - Харри Магуайр, Люк Шоу, Аарон Ван-Биссака ёки Триппьер (Киран ҳозирча МЮ футболчиси эмас).

Бу яхши трансфер. Лекин, Варан келиши билан Виржил ван Дейк ёки Рубен Диаш каби ажойиб ҳаракат қилишига ишончим комил эмас", - деди Миллз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика