UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 21:15Қитъалараро кубок, финал. ПСЖ – "Фламенго". Таркиблар аниқ!  7 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  3 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  5 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  8 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0 19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  2 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  18 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  10 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  8 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  6

Сирожиддин Раҳматуллаев: “Машъал” тарбияланувчиси бўлганимдан фахрланаман” Янгиликлар

Сирожиддин Раҳматуллаев: “Машъал” тарбияланувчиси бўлганимдан фахрланаман”

“Машъал” футбол мактабидан етишиб чиққан бир қатор истеъдодли футболчиларимиз бугун нафақат юртимизда балки, Осиё мамлакатларининг бир қатор чемпионатларида муваффақиятли тўп тепиб келмоқдалар.

Ана шундай футболчиларимиздан бири бўлган ва айни пайтда Малайзия чемпионатида тўп тепаётган футболчи, Сирожиддин Раҳматуллаев билан қисқа суҳбат уюштирдик.

- Мен болалигимдан футболга қизиқардим, миллионлар ўйинига меҳрим бўлакча эди. Футболчи бўлишимга дадам сабабчи бўлганлар, 8 ёшимдаёқ футбол сир асрорларини ўргана бошладим ва 2007 йил февралида мен учун қадрдон “Машъал” академиясига келганман. Академиядаги устозларим Борис Серостанов ва Вадим Шодиматов мени ҳақиқий профессионал футболчи бўлиб етишиб чиқишимга ўз хиссаларини қўшишди. Бир сўз билан айтганда «Машъал”дан қарздорман ва ушбу клубда таҳсил олганим билан фахрланаман, - дейди Раҳматуллаев.



- Сиз Малайзиянинг “Bola Sepak ATM”  жамоаси аъзосисиз бу жамоадаги имкониятларни қандай баҳолайсиз?

- Жамоамда мени ҳамма шароитлар ва қулайликлар тўлиқ қониқтиради. Аввалига кўникиш бироз қийин бўлди энди эса анча мослашиб олдим.

- АТМ да қайси чизиқда тўп сураяпсиз?
- Аввалдан ўзи ярим ҳимоячи бўлганман, ҳозир ҳам айни шу чизиқда ўйнаяпман, бу менга ёқади.

- “Машъал” сафидаги дебютингизни эслай оласизми?
- Ҳа бу кечагидек эсимда, 2012 йил Фарғонада “Нефтчи”га қарши бўлиб ўтган баҳсда мени ўша вақтдаги мураббий Фомичов асосий таркиба майдонга туширганди.

- “Bola Sepak ATM” билан янги шартнома имзоладингизми.
- Мен Яқинда “Bola Sepak ATM” билан янги шартнома имзоладим. Кеча Малайзия премьер-лигасида дебют учрашувимни ўтказдим.

- Келажакдаги режаларингиз қандай?
- Келажакда “Машъал” сафида Ўзбекистон чемпиони бўлишни орзу қиламан.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика