Сирдарёда ёш спортчилар учун мастер класс ўтказилди

Iskandarov Abdulaziz
11 дек 2021
Сирдарёда спорт тадбири!

Сирдарё вилояти Туризм ва Спорт бошкармаси, спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослашган ИБЎСМ ва спорт мактаби футбол мураббийси Аббос Эргашев ташаббуси билан Узбекистон терма жамоаси ва таниқли футболчилар иштирокида  мастер класс тадбири бўлиб  ўтди. Унда  Даврон Ҳошимов, Камолиддин Мурзоев, Лутфулла Тўраев, Сардор Раҳмонов, Жаҳонгир Жиямуродов, Хуршидбек Мухторовлар иштирок этиб, ўз махоратларини ёш футболчиларга кўрсатишди. Ҳамда йил давомида Республика чемпионатларида фаол иштирок этган ёш футболчилар такдирланишди.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia