

Дастлабки ярим финал баҳсида "Университет" ва "Истиқлол" жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Асосий вақтда дарвозаларга гол киритилмади. Пенальтилар сериясида эса 6:5 ҳисобида "Университет" жамоаси ғалаба қозониб, финалга йўлланма олди.
Иккинчи ярим финал учрашувида эса "Лочин" клуби 1:0 ҳисобида "Оқолтин"дан устун келди. Ўйинда ягона гол 51-дақиқада Зафар Қорақулов томонидан киритилди.
Шу тариқа, финал учрашуви 6 октябрь куни бўлиб ўтади. Унда "Университет" ва "Лочин" жамоалари ўзаро тўқнаш келади.
Сирдарё вилояти кубоги, Ярим финал
"Университет" - "Истиқлол" - 0:0 (пен: 6:5)
"Лочин" - "Оқ-олтин" - 1:0
Гол: Зафар Қорақулов (51)



