

"H" ва "I" гуруҳлари мезбонлигини Сингапур ўзида қабул қилиши керак эди. Бироқ мамлакатда пандемия кучаяётгани туфайли ОФК ўз қарорини ўзгартирди ва мезбонликни Сингапурдан олиб қўйди.
"H" гуруҳи: "Кедаҳ Дарул Аман" (Малайзия), "Лион Сити" (Сингапур), "Сайгон" (Вьетнам), "Персипура Жаяпура" (Индонезия).
Гуруҳ ўйинлари 29 июнь - 5 июль оралиғида ўтказилиши керак.
"I" гуруҳи: "Кая Илойло" (Филиппин), "Теренггану" (Малайзия), "Гейланг Интернешнл" (Сингапур).
Гуруҳ ўйинлари 30 июнь - 6 июль оралиғида ўтказилиши керак.
Тез орада бу борада янги қарор қабул қилинади, дейилади ОФК баёнотида.



