

Америка клубининг дарвозасини 1-дақиқада 8 ёшли Бим Гоял қўриқлади ва 1 та сейв ва аниқ пасни амалга оширди. Кейин унинг ўрнини "Сиэттл" посбони Брайан Мередит эгаллади.
Ёш болакай оққон касаллигига чалинган ва унинг асосий орзуси севимли клуби "Сиэттл Сандерс"да ўйнаш эди. Ушбу илтимос инобатга олинди ва 10 июль куни клуб Бим Гоял билан шартнома имзолади. "Боруссия Д"га қарши ўйин олдидан бўлган умумий машғулотда ҳам 8 ёшли Бим иштирок этди.



