Шунчаки даҳшат! "Реал Мадрид" рекорд сумма тўлаб 12 ёшли футболчини сотиб олди

Khoja
23 авг 2024
12 ёшли Алексей Майоров "Реал Мадрид" академияси билан шартнома тузди.

 Бу ҳақда жамоанинг матбуот хизмати маълум қилди. Беларуслик футболчи фаолиятини мадридликларнинг U-13 жамоасида давом эттиради. "Қироллик клуби" бу футболчи учун "Серданоли" жамоасига 120 минг евро тўлади ва ушбу ёшдаги футболчи учун сарфланган сумма бўйича рекордни ўрнатди.

Алексейга "Реал"дан ташқари "Барселона" ва Европанинг бошқа топ клублари ҳам қизиқиш билдирди. Бироқ футболчининг ўзи Мадридга кўчиб ўтишга қарор қилди.



KhojaМуаллиф
Манба: championat.com