Шукурулло Жониқулов: “Жамоавий ўйин ҳисобига "Хоразм"ни мағлубиятга учратдик”

Narzulla Saydullayev
13 окт 2016
Биринчили лиганинг 31-тур доирасидаги “Зомин” - “Хоразм” (3:0) учрашувидансўнг, учрашувҳақида мезмонлар сардори қуйидаги фикрларни билдирди.

-  “Рақибларимиз таркиби кучли ўйинчилардан иборат эди. Ҳар доим ҳам бу жамоага қарши ўйнаш қийин бўлган. Биз жамоавий ўйин ҳисобига ютдик. Олдинги учрашувларда мағлубиятга учрашишимизга сабаб бироз йигитларда жамоавий ўйин етишмаётган эди. Иккита учрашувдан буён биз жамоавий ўйин ҳисобига рақибларимизни мағлубиятга учратяпмиз. Бу учрашувда муҳлисларимиз ҳам анча фаоллик кўрсатишди. Шу сабаб ғалаба қозондик ва муҳлисларимизга рахмат айтмоқчиман. Кейинги учрашувда ҳам муҳлисларимиздан шундай фаолликни кутиб қоламиз”, - деди жамоа сардори.

Акмал Рахматуллаев суҳбатлашди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia