Шуҳрат Тошпўлатов: "Ғалабани қўлдан чиқардик"

Aslanov Jasurbek
11 ноя 2021
Cоcа-Cола Суперлигаси қолдирилган 19-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Насаф" учрашувидан сўнг меҳмонлар катта мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов фикрларини билдирди.




 "Бугун қизиқарли баҳсга гувоҳ бўлдик. Ҳисобда олдинга бораётган вақтимизда ҳотиржамликка берилдик ва бу бизга қимматга тушди. Энди кейинги беллашувларга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Бизни олдинда Суперлигада учта ва Ўзбекистон кубоги ярим финал баҳслари кутиб турибди. Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Биз совринли ўринлар учун охиригача курашамиз" - деб ўз фикрларини якунлади мураббий. 

- "Насаф"нинг Бахрайндаги мағлубияти бугунги ўйинга ўз таъсирини ўтказдими?

- Йўқ, йигитлар бугунги беллашувга яхши тайёргарлик кўришган эди. ОФК Кубоги финали тарихда қолди. Бахрайндаги финал йигитларга катта мактаб вазифасини ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати