Шуҳрат Муҳаммадиев: “Мавсумдаги яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик”

Narzulla Saydullayev
11 сен 2016
“Насаф” - “Бухоро” жамоалари учрашуви (3-0) якунлангач, мезбонлар ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев ўйин ҳақидаги фикри ўртоқлашди.

—Ўйин жуда қизиқарди бўлди. Мураббийларимиз кўрсатмаларига асосан ўйинни ташкил этишга ҳаракат қилдик. Натижада мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатишга муваффақ бўлдик. Афсуски яратилган кўпгина вазиятлардан фойдалана олмадик. Йўқса натижа бундан ҳам йирикроқ бўларди, — дейди Шуҳрат Муҳаммадиев. 

"Бухоро" матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia