UZ

Сўнгги янгиликлар

12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  17 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  5 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  33 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  3 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  18 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  174

Шуҳрат Мақсудов: "Нима учундир ҳамма "Бунёдкор"га ёпишиб олган. Кундуз куни ҳам тирноқни ичидан кир қидиришади" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Нима учундир ҳамма "Бунёдкор"га ёпишиб олган. Кундуз куни ҳам тирноқни ичидан кир қидиришади"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сурхон" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов фикрларини билдириб ўтди.

- Авваламбор ассалому алейкум. Бугун шундай жанговар ўйин бўлишини билган эдик. Чунки кубок баҳслари доим юқори руҳда ўтади. Икки жамоа ҳам бугун кейинги босқичига чиқиш йўлланмасини ҳал қилиши мумкин эди. Ҳавотир олган жиҳатим, йигитларнинг руҳияти. Аввалги учта ўйинни, сафарда "Металлург"ни мағлуб этганимиз қайсидир маънода хотиржамлик берди. Шунинг учун футболчилар бемалол ҳаракат қиламиз, деган фикр остида майдонга чиқишди шекилли. Ҳар бир рақибга ҳурмат билан муносабатда бўлиш керак.

- Дилшод Жўраевнинг эрта алмаштирилишига батафсил изоҳ бера оласизми?

- У бошиданоқ ўйинга яхши киришиб кета олгани йўқ. Бир нечта қўпол хатоларга йўл қўйди. Мураббийлар штаби билан маслаҳатлашиб алмаштиришга қарор қилдик. Буни яна кўриб чиқамиз. 

- Балки ички муҳитга боғлиқлик жойи бордир? Негаки, Томива ва Жўраев пенальти талашган вазиятдан сўнг кўпчиликда шундай фикрлар уйғонди...

- Менимча ҳар бир ўйинда бундай вазиятлар учрайди. Нима учундир ҳамма "Бунёдкор"га ёпишиб олган. Кундуз куни ҳам тирноқни ичидан кир қидиришади. Йил якунида терма жамоамиз ҳам мусобақадан қолиб кетса, шу мавзуни ахтаришлари кулгули. Ҳеч нарса бўлгани йўқ. Очиғи тушунмадим. "Бунёдкор"да ҳаммаси яхши. Йигитларга ўйин учун раҳмат айтдим. Ўзимиз ўйнаган баҳслардан мисол келтирдим. Фақат ютаверсангиз қизиғи қолмайди. Футболда ғалаба, мағлубият, тортишувлар бўлиши табиий. Футбол шаҳмат эмас-ку. 

- Ҳимоячи ўрнига Музаффар Олимжоновни туширдингиз. Бу ҳужумни кучайтириши кутилганди...

- Режамиз ҳам шундай эди. Олдиндан йиқилишимни билганимда кўрпа қўйиб олардим. Бу - футбол. Афсуски, захирадан тушганлар ўтган сафардагидек ўйинни кучайтира олишмади. Ҳақиқий юраги тоза инсон бу нарсаларни яхши тушунади.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика