UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  7 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38

Шуҳрат Мақсудов: "Бунёдкор"дан ҳам ёмон майдонда ўйнашди. Аммо..." Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Бунёдкор"дан ҳам ёмон майдонда ўйнашди. Аммо..."

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Локомотив" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

Икки турдан буён шогирдларимнинг ўйинидан қониқаётгандим, бироқ натижа ҳавас қиларли эмасди. Бугунги ўйинда улар кўрсатмаларни тўлақонли амалга оширишди. Хатолар ҳам бўлди. Меҳнат қилиш замирида албатта, хатолар бўлади. Йигитларга, шунингдек, мухлисларга миннатдоричилигимни билдириб қоламан. Раҳбарлар ҳамда ҳомийларни ҳам чин қалбимдан табриклайман. "Локомотив" жамоасига келгуси ўйинларда омад тилайман. 

— Икки бўлимни солиштирадиган бўлсак, "Бунёдкор" биринчи бўлимда узун паслар билан ўйнашга ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимга келибгина, жамоа ўз услубида ҳаракат қила бошлади. Бу ўйин учун тайёрланган режамиди? 

— Юқорида таъкидлаганимдай, йигитларда иштиёқ юқори. Таркибимиз ёш, академия тарбияланувчилари саналади. Шу боис, бундай ҳолатлар ўйинда юзага келиши табиий. Танаффусда керакли кўрсатмаларни бердик. Иккинчи бўлимда эса ўз услубимизда ўйнашни бошладик. Натижа яхши бўлди. Бироқ футбол 90 дақиқа давом этади. Хотиржамликка берилиш оқибатида гол ўтказиб юбордик. Бу ҳам бизга сабоқ бўлади. Келгусида ўйинларда охиригача бўшашмасдан тўп тепишга ҳаракат қиламиз. Ўйиндан ўйинга ривожланамиз, дея умид қиламан. 

— Майдон ҳолати ҳақида гапирсангиз.

— Мен ўйиндан олдин ҳам майдон ҳолати яхшилигини таъкидлагандим. Бундан ёмонроқ майдонларда ҳам ўйинлар ўтказилди. Майдон борасида эътирозим йўқ. 

— Усмонали Исмоналиев "Андижон"да, яъни стандартлар ва узун паслар орқали ўйнайдиган жамоада тўп тепган. "Бунёдкор" эса бошқа услубдаги жамоа ҳисобланади. Уни жамоага жалб қилинишини қанчалик тўғри деб ўйлайсиз?

— Йил сўнгида жамоамизни кўплаб ўйинчилар тарк этди. Унинг тўпурарлик маҳоратини инобатга олиб, жамоага олиб келдик. Исмоналиев ҳозирда тикланиш жараёнида. Унинг тез орада формага қайтишига умид қиламиз.

— Иброҳим Гбадамоси нега Туркия сафарига олиб кетилмади?

— Уни аввал ҳам айтганман, виза масаласи билан боғлиқ муаммолар сабабли уни қолдиришга мажбур бўлдик. У билан домий алоқада бўлиб турдик. 



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика