UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  0 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  0 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  6 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  37 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  3 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  13 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  17 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  19 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  8 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  62

Шуҳрат Мақсудов: "Битта ўйиндан иборат учрашувда фаворит бўлмайди" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Битта ўйиндан иборат учрашувда фаворит бўлмайди"

Ўзбекистон кубоги 1/4 финал босқичидан ўрин олган "Бунёдкор" – "Сурхон" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Ўйин ҳақида

- Кубок ўйинлари нафақат Ўзбекистонда, бошқа давлатларда ҳам шу каби шиддатли ўтади. Битта ўйиндан иборат учрашувда фаворит бўлмайди. Бугунги ўйин кўрсатиб бердики, ҳар доим рақибни ҳурмат қилмасангиз оқибати ёмон бўлиши мумкин. Биринчи бўлимда йигитлар яхши ўйин намойиш этишди, лекин иккинчи бўлимда ўйинимиз чиқмади. Футбол 90 дақиқадан иборат ва охиригача ўйнаш керак. Ғолиб муҳокама қилинмайди ва йигитларга ўйин учун миннатдорчилик билдираман.

- Ўзбекистон U-23 терма жамоасига "Бунёдкор"дан футболчи чақирилмаганми?

- Ёшлар терма жамоасида "Бунёдкор"дан футболчилар бор. Фақат биз уларни ҳозирда бошқа жамоаларга ижарага берганмиз. "Олимпик" ва "Андижон" сафидан терма жамоага жалб этилган футболчилар орасида бизнинг йигитлар ҳам бор. 

- Ҳужумларни якунлашда муаммолар бордек кўринди...

- Тўғри айтдингиз, ҳужумларга сўнги нуқтани қўйишда камчиликларимиз бор. Мираҳмадов ва Икромовнинг жароҳати борлиги шу чизиқларда муаммолар келтириб чиқаряпти. Бор имкониятдан келиб чиқиб таркиб танлаяпмиз.

- "Бунёдкор" футболчиларига мавсум якунланмасданоқ таклифлар тушаётгани ҳақида эшитдик. Иқтидорли футболчиларни жамоада сақлаб қолишга ҳаракат қилиняптими?

- Биз албатта, буни ҳоҳлаймиз. Бу иш фақат менинг зиммамдаги вазифа эмас, клуб раҳбариятига бу ҳақда мурожаат қилганмиз.

- Чемпионатдаги навбатдаги учрашувлар ҳақида нималарни айта оласиз?

- Хурсанд қиладиган томони чемпионатнинг қолган барча ўйинларини ўз майдонимизда ўтказамиз. "Уйда деворлар ҳам ёрдам беради" дегани каби биз ҳам бир ўйиндан максимал даражада очко олишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика