

"Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Аламли мағлубиятга учрадик. Биринчи таймда футболчиларимни умуман танимадим. Иккинчи голни ўтказганимиздан кейингина биз кутган ўйинни намойиш этишди. Бу футбол, яна бир бор рақибни табриклайман", - деб гап бошлади Мақсудов.
- Жамоа сўнгги ўйинларда биринчи таймни ёмон ўтказмоқда...
- Бугун биринчи таймдек ёмон ўйинни бу мавсум кўрсатмагандик.
- Томива марказий ҳужумчи ҳисобланади, "Бунёдкор"да қанотда ўйнамоқда...
- Олдинги ўйинларда Мираҳмадов марказий ҳужумда яхши ўйнаётганди, шу боис уни ўртага қўйдик.
- Томива ўтган мавсум "Оқ-тепа"да яхши ўйнаганди, "Қизилқум"да ва "Бунёдкор"да ўзини кўрсата олмаяпти. Уни Суперлига даражасидаги футболчи деб ҳисоблайсизми?
- Саволингизга ўзингиз жавоб бердингиз. Томива ростдан ҳам "Оқ-тепа"даги ўйинларини кўрсата олмаяпти. У ёмон ўйинчи эмас, кейинги ўйинларда ўз потенциалини намойиш этади деб умид қиламиз.



