UZ

Сўнгги янгиликлар

03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   2 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  1 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  35 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:22АПЛ. "Ливерпуль" – "Сандерленд", ​"Лидс Юнайтед" – "Челси". Таркиблар аниқ  5 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

Шуҳрат Мақсудов: "Биринчи давра якунига қадар таркибда янгиликлар бўлиб туради" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Биринчи давра якунига қадар таркибда янгиликлар бўлиб туради"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи иккинчи туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Шуҳрат Мақсудов фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳар бир учрашув шундай жанговар руҳда ўтмоқда. Ёш футболчилар бу орқали катта тажриба тўплашади. Ўйинга келсак, дарвозабонимизнинг хатосидан сўнг тўп ўтказиб юбордик. Буни ҳеч ким кутмаганди. У ҳам атайлаб қилмади. Ҳамма хато қилади. Ҳозир кийиниш хонасида уни қўллаб - қувватладик. Ҳаёт давом этади. Эътиборимизни навбатдаги ўйинга қаратамиз. 

Аввал ҳам айтганман ҳимоямизда муаммолар бор.  Давронжон Эргашевнинг қанотда ўйнаганини шу билан боғлайман. Биринчи давра якунига қадар бундай янгиликлар бўлиб туради. 

Учинчи турда Қаршига борамиз.  "Насаф" жамоасини ҳурмат қиламиз. Ушбу учрашувда ғолиб жамоа гуруҳда биринчи ўринни эгаллайди. Мазкур баҳсга жиддий ҳозирлик кўрамиз. 

Ҳакамлик ҳақида ортиқча гапирмайман. Уларнинг ишини кўриб чиқадиган қўмита бор", - дейди Шуҳрат Мақсудов.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика