Шуҳрат Файзиев: “Ўйинда тўлиқ устунлик жамоамиз томонида бўлди”

Tolibjon Qosimov
27 апр 2016
Биринчи лиганинг 5-туридан ўрин олган “Нурафшон” - “Ғиждувон” (2:0) учрашувидан сўнг мезбонларнинг катта мураббийи Шуҳрат Файзиев ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Ўйинда тўлиқ устунлик жамоамиз томонида бўлди. Йигитлар кўрсатмаларни пухта бажаришга харакат қилди. Уларга ғалаба учун миннатдорчилик билдираман. Ҳисоб янада йирик кўриниш олиши мумкин эди. Лекин бир қатор вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Дербига мос ўйин бўлди. Аҳиллий эвазига ғалаба қозондик.   

- “Ғиждувон” менда яхши таассурот қолдирди. Уларда ҳимоя яхши эканлигини айтган бўлардим. Ўйлайманки кейинги турларда ғиждувонликлар рақибларига жиддий ташвиш туғдира олади.

- Мақсадимиз олий лига йўлланмасини қўлга киритиш. Шундай экан бу йўлда астойдил харакат қиламиз. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Қолган таъқибчиларимизга ҳам омад тилайман.

Исломбек Рустамбеков.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia