UZ

Сўнгги янгиликлар

07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  1 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  13 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  13 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  48 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  11

"Насаф" президенти Шуҳрат Асланов: «Насаф»га ўхшаши йўқ! Янгиликлар

"Насаф" президенти Шуҳрат Асланов: «Насаф»га ўхшаши йўқ!

«Аждарлар» матбуот хизмати жамоа президенти Шуҳрат Аслановнинг мавсум тугаши муносабати билан «Насаф» ҳамда «Севинч» футболчиларига йўллаган ташаккурномасини эълон қилди:

2022 йилги футбол мавсуми Қашқадарё футболи учун унутилмас ва ғалабали онларга бой бўлди.

Мавсум бошида севимли жамоамиз «Насаф» ОЧЛ плей-офф босқичида Абу Даби жамоаси «Банияс»ни мағлуб этиб, гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритди. Саудия Арабистони мезбонлик қилган гуруҳ босқичи учрашувларида ҳам «аждарлар» юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди. Осиёнинг номдор жамоалари «Ал Садд» (Қатар), «Ал Фаисалий» (Саудия Арабистони), «Ал Веҳдат» (Иордания) жамоаларига муносиб қаршилик кўрсатиб, жамоа ўз тарихида биринчи бор плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Жамоамизнинг халқаро ареналарда кўрсатган ажойиб ўйинлари натижасида Ўзбекистон жамоалари 2023-2024 йилларда 2+2 кўринишда квотага эга бўлди.

Халқаро майдонда муносиб иштирок этган йигитларимиз Ўзбекистон Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубоги мусобақаларида ҳам барчамизни қувонтиришди. Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финалида севимли жамоамиз «Навбаҳор» жамоасини 2:1 ҳисобида таслим этиб, ўз тарихида учинчи бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди ва 2023 ОЧЛ да гуруҳ босқичини кафолатлади. Жамоа Суперлиганинг сўнгги туригача чемпионлик учун курашди ва якунда ўн биринчи бор бронза медалларига эга чиқди.

Сречко Катанес бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам «Насаф» жамоасининг 8 нафар футболчиси таклиф қилинди. Таклиф этилганлар орасида яна 2 нафар «Насаф» футбол мактаби тарбияланувчилари борлиги бизни қувонтиради. Бундан ташқари бошқа ёш тоифасидаги терма жамоаларга ҳам «Насаф» ва «Севинч» тарбияланувчилари жалб этилмоқда. Шунинг ўзи ҳам биз тўғри йўлда эканлигимиздан далолатдир.

«Севинч» аёллар жамоаси ҳам қисқа танаффусдан сўнг ўз «тахт»ига қайтди. Қизларимиз аёллар чемпионатида чемпионликни ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиб, олтин «дубл» қайд этишди. Улар ҳам кейинги мавсумда аёллар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақасида иштирок этадиган бўлишди.

Эркаклар ва аёллар ўртасидаги катта футбол мусобақаларидаги тўртта кубокнинг учтаси Қаршига келтирилди. Бу вилоятимиз футболи учун катта ютуқ дейиш мумкин.

Қўлга киритилган ютуқлар учун «Насаф ҳамда «Севинч» жамоалари мураббийлари ва футболчиларига, бу улкан ғалабаларни қўлга киритишда амалий ёрдам берган Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва «Ўзбекнефгаз» АЖ раҳбариятига ўз ташаккуримни изҳор этаман.

Ишонаманки, биз биргаликда бунданда юқори натижаларга эришамиз. Биз янги мавсумда янада кучли бўлиб қайтамиз. Чунки биз «Насаф»миз. «Насаф»га эса ўхшаши йўқ!

Шухрат Асланов, «Насаф» футбол клуби президенти

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика