

- Албатта, «Андижон»га қарши бизни оғир ўйин кутиб турибди дея оламан. Негаки, уларга ҳам ғалаба жуда зарур. Учрашувга астойдил тайёргарлик кўрилди. Қандай бўлмасин бугун уч очко олишимиз керак. Бу осонликча қўлга киритилмайди. Биринчи давранинг сўнгги учрашувини ғалаба билан якунламоқчимиз - дейди Аббосов.



