Шота Арвеладзе: "Трабзонспор" менга таклиф билан чиқди"

Mirjalol Normatov
16 янв 2021
"Пахтакор"нинг собиқ бош мураббийи Шота Арвеладзе "Трабзонспор"дан таклиф тушганини айтиб ўтди.

"Эдди Ньютоннинг истеъфосидан кейин "Трабзонспор" раҳбарияти менга таклиф билан чиқди, бироқ уларга рад жавобини бердим. Хизматларимга қизиқиш билдиргани ва эхтиёж сезгани учун "Трабзонспор" раҳбариятига миннатдорлик билдираман", - деди Арвеладзе.

Олдинроқ Арвеладзе "Қосимпошо" ёки "Фенербахче" жамоаларидан бирида иш бошлаши айтилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FutbolAnadolu