Шота Арвеладзе: "Чемпионлик сари яна бир қадам ташладик"

Aslanov Jasurbek
28 окт 2020
Суперлига 21-турдан ўрин олган "Машъал" - "Пахтакор"(1:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе фикрларини билдириб ўтди.




"Қишки ҳавода биринчи ўйинни ўтказдик. Бугун ҳаво анча совуқ бўлди. Энди янада кўпроқ югуриш керак. Бу майдонда ўйнаш осон эмас. Мезбонларга ҳам бундай майдонда ўйнаш хуш келмаган керак деб ўйлайман. Майдон ҳолати ачинарли. Тез ва чиройли ўйин кўрсатиш қийин. Ўйинни назорат қилдик, ишончли ҳаракатландик. Тўртта чиройли гол урдик. Мезбонларда голдан ташқари яққол вазиятлар бўлмади. Чемпионлик сари яна бир дадил қадам ташладик",- дейди Шота Арвеладзе.

- Бугун учрашув назоратчи ҳакамига кўп эътироз билдирдингиз...

- Барчаси ҳиссиёт сабаб. Ҳар бир ўйиндан кейин ҳиссиётларга берилиб кетганим сабаб узур сўрайман. У ёнимда бўлгани учун ўйинни муҳокама қилдим. Диёр Ҳолматовни яхши дебют билан табриклайман. У илк баҳсдаёқ ҳафта голини уришга эришди. Бизда иқтидорлар бор ва улар ўсиб бориши керак.

- Мавсум якунланишига бешта тур қолди. "Пахтакор"ни чемпион деб ҳисоблайсизми?

- Биз бу борада яхши имкониятга эгамиз. "Машъал"да яхши жамоа ва тизим шаклланган. Бу жамоага омад тилайман. Бу клубдан ажойиб ўйинчилар етишиб чиққан.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia