Шота Арвеладзе: "Биз юришимизни давом эттиришга уринамиз"

Narzulla Saydullayev
20 май 2019
ОЧЛ-2019 гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган "Ал Аҳли" - "Пахтакор" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Шота Арвеладзе ва Егор Кримец иштирок этди.

Шота Арвеладзе: - Бу гуруҳ босқичидаги охирги ўйин ва жамоалар нима қилишни яхши билишади. Натижа жуда муҳим, ўйинда зарур натижага эришган жамоа ўзини якунда бахтли ҳис қилади. Биз юришимизни давом эттиришга уринамиз.

Биз баъзи ўзгаришларни амалга оширамиз. Бундай намлик босими юқори ҳолатда ушбу йил биринчи марта ўйнаймиз. Унда ўзимизга асқотадиган ўзгаришларга қўл уриб, ўзимиз учун ижобий кўрсаткич қайд этишга ҳаракат қиламиз.

Егор Кримец: - Биз жуда муҳим учрашувда майдонга тушамиз. Ўзимизнинг нималарга қодир эканимизни кўрсатишга уринамиз. Чемпионлар Лигасида яхши ўйинлар намойиш қилдик, энди нимчорак финалга йўлланма олишни истаймиз.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz