UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40А Серия. "Интер" қийин ўйинда Бергамода "Аталанта"ни минимал ҳисобда мағлуб этди ва жадвалда биринчи ўринга кўтарилиб олди  3 01:49Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди  9 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  5 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  7 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  2 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  2 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2

"Шўртан" клуби Асрор Алиқулов бош мураббий бўлганини эълон қилди Янгиликлар

"Шўртан" клуби Асрор Алиқулов бош мураббий бўлганини эълон қилди

Ҳар гал янги мавсум арафасида клублар атрофида турфа хил гап-сўзлар кўпайиши одатий ҳолга айланган.

2018 йилги ПРО-Лига баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси атрофида ҳам турли хил гап-сўзлар юрган эди. Улардан бири “Оқ бўрилар” жамоаси бошқарувига ўзбек футболининг таниқли вакили Асрор Алиқулов келиши тўғрисида эди.

Кеча – 14 февраль куни “Шўртан” жамоасининг Ғузордаги қароргоҳида клуб раҳбарияти йиғилиш ўтказди. Унда “Шўртан” ПФК МЧЖ Бош директори Камолиддин Раҳимов, Техник Директор Баҳодир Шаймардонов, мураббийлар гуруҳи ва футболчилар иштирок этишди. Кун тартибида “Шўртан” жамоасига бош мураббий тайинлаш масаласи кўриб чиқилди. Бир нечта мутахассислар орасидан Асрор Алиқулов номзоди маъқул топилди. Шундай қилиб, футбол бўйича 2018 йилги мусобақаларда расман Ғузор жамоасини Асрор Алиқулов бошқарадиган бўлди. Унга Ботир Қодирқулов ҳамда Акмал Саитқуловлар ёрдам беришади. Дарвозабонлар бўйича мураббий сифатида Эркин Мирзаев фаолият олиб боради.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика