UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  1 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  6 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  0 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  1 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  8 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0

Шомуродов агенти Элдорнинг "Рома"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди Янгиликлар

Шомуродов агенти Элдорнинг "Рома"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди

ProSports Management вакили Қаҳҳор Мўминов мижози Италиянинг "Рома" клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар борасида фикр билдирди.

"Трансфер ойнаси вақтида турли вариантлар ва талқинлар пайдо бўлади. Ҳозир фақат бир нарсани айтишимиз мумкин: Элдор – "Рома" футболчиси. Қолган барчаси матбуотдаги тахминлар холос", – деди Мўминов.

"Ўзгаришлар бўлиши мумкинми? Бу ерда мен ҳеч нарсани истисно қилолмайман", – дея қўшимча қилди агент.

Олдинроқ Италия ОАВ "Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью гўёки бўлажак мавсумда Шомуродовдан умид қилмаётгани ҳақида хабар берганди.

Шомуродов римликлар таркибида 39 та ўйинда қатнашиб, 5 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Форвард "Рома"га қадар "Женоа", "Ростов" ва "Бунёдкор" клубларида тўп тепган.

Айни пайтда экспертлар Шомуродовни 8 миллион еврога баҳолашмоқда.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика