Шомуродовга деярли 50 млн. обуначиси бор машҳур футболчи "подписка" қилди

Alisher
23 июл 2022
"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродовни Instagram'да жамоадоши Пауло Дибала кузатишни бошлади.

Дибаланинг ушбу ижтимоий тармоқда 50 миллионга яқин обуначиси бор. Ўз навбатида, ўзбекистонлик форвард ҳам аргентиналикни кузатади.

Ўтган мавсумда Дибала "Ювентус" сафида 39 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. 

Transfermarkt портали Аргентина терма жамоаси футболчисини 35 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia