

Кеча, 31 август кунги машғулотларда йиғинга чақирилган деярли барча футболчилар иштирок этишди. Фақат "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов ва "Ал Насср" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов машғулотда қатнашишмади. Олдинроқ айтилганидек Шомуродов Италиядан тўғри Швецияга учиб боради. 29 август кунги машғулотда қатнашган Машарипов эса Шенген визасини ҳал қилиш учун Москвага учиб кетган ва икки кун давомида машғулотда кўринмади.
Қуйида кечаги машғулотдан суратларни томоша қилинг:














Фотогалереяни тўлиқ ҳолда сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилиш мумкин. ФОТОГАЛЕРЕЯ



