Шомуродов "Рома"нинг Португалиядаги йиғинига йўл олди

Sherzod Nurmatov
1 авг 2021
Мегаинсайдер Жанлука Ди Марцио ахборотига кўра, Элдор Шомуродов "Рома"нинг Фаро шаҳридаги ўқув-машғулот йиғинига жўнаб кетди.

Элдор Шомуродов ва Брайан Кристанте аллақачон "Вилла Стюарт" шифохонасида Рим клуби учун тиббий кўрикдан ўтиб бўлган. 

Жозе Моуринью икки нафар янги футболчисини "Рома"нинг мавсумолди йиғинида қарши олишга тайёр.

Бугун ҳужумчи Шомуродов ва ярим ҳимоячи Кристанте Фьюмичино аэропорти орқали Португалияга учиб кетди.

Николо Скира: Шомуродов "Рома" билан шартнома имзолади


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia