Шомуродов "Рома"ни 9 йиллик натижа сари етаклади

Sherzod Nurmatov
7 апр 2025
6 апрелдан 7 апрелга ўтар кечаси Италия чемпионати 31-турининг марказий ўйини бўлиб ўтди ва унда "Рома" ўз майдонида "Ювентус"ни қабул қилди.

Римликлар бу ўйинда "Ювентус" билан дуранг ўйнади (1:1). Шу тариқа улар Италия чемпионатидаги мағлубиятсиз сериясини 15 та ўйинга етказишди. Раньери шогирдларида 11 ғалаба ва 4 дуранг бор.

Рим клуби охирги марта 2016 йилда бундай натижага эришганди.Ўшанда мағлубиятсиз серия 17 та ўйингача давом этганди.

"Рома" 31-тур учрашувидан сўнг 53 очко билан турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: OptaPaolo