UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Суперлига. Бугун бизни Марказий учрашув кутмоқда  0 07:36Африка қитъасида йилнинг энг яхшилари аниқланди  1 00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  5 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  4 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  15 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  3 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  16 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  1 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  24 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  2 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  20 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1

Шомуродов: "Расмий учрашувларда нимага қодир эканлигимизни билиб оламиз" Янгиликлар

Шомуродов: "Расмий учрашувларда нимага қодир эканлигимизни билиб оламиз"

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарликни бошлади.

Бугундан Тошкентда йиғинга киришган терма жамоамиз ихтиёрига легионерларимиз ҳам келиб қўшилмоқда. Италиянинг "Кальяри" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов бўлажак ўйинлар олдидан фикрларини билдириб ўтди.


- Терма жамоа йиғини бошланди. Муҳим учрашувлар олдидан тайёргарлик қандай кетмоқда?


- Кайфият яхши. Расмий ўйинлар бошланмоқда. Расмий учрашувларда нимага қодир эканлигимизни билиб оламиз. Барча тайёр.


- Рақибларимиз Туркманистон ва Эрон ҳақида гапириб ўтсангиз. Ўзингиз ҳам ушбу терма жамоаларга қарши кўп маротаба ўйнагансиз. Туркманистон терма жамоаси дарвозасига гол ҳам ургансиз.


- Иккала рақибга қарши ҳам бир хил тайёргарлик кўрамиз. Туркманистонга қарши сунъий майдонда ўйнаймиз. Терма жамоа йиғинидаги "Пахтакор" футболчилари билан сунъий майдон ҳақида гаплашдик. Майдон бўйича саволлар бор. Биринчи учрашувда ғалаба қозониш жуда ҳам муҳим.


- Клубдаги фаолиятингиз ҳақида гапириб ўтсангиз.


- Жамоамда ҳаммасида жойида. Секин асталик билан оптимал формага қайтмоқдаман.


- Мексикага қарши кечган учрашувда терма жамоа шифокорлари сизга сунъий майдонда ўйнамасликни маслаҳат берган эди. Туркманистонга қарши кечадиган учрашув жаҳон чемпионатига саралаш баҳси бўлгани учун майдонга тушасизми?


- Албатта. Туркманистонга қарши расмий ўйин кутиб турибди. Мексикага қарши эса ўртоқлик учрашуви эди ва шу сабаб таваккал қилмадик. Туркманистонга қарши майдонга тушаман.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика