"Шомуродов Англияда ўйнай олади" - Шота Арвеладзе Франция сайтига катта интервью берди
30 апр 2020 18:25
Янгиликлар
"Шомуродов Англияда ўйнай олади" - Шота Арвеладзе Франция сайтига катта интервью берди
Шота Арвеладзе - Европа лигасининг энг кучли ҳужумчиларидан бири. Ван Галнинг шогирди бўлган Шота ўз вақтида Ален Жиресс билан ҳам ишлаган. Бугунги кунда у Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси бўлиб турган "Пахтакор"ни бошқармоқда.
- Салом, Шота. Биз учун вақт ажратганингиздан хурсандмиз. Ишларингиз қандай кетяпти?
- Айни дамда Туркиядаман. Бироқ шу ердан ҳам клубдаги ходимлар билан боғланиб, футболчиларни қўллаб-қувватлаб турибман.
Бизнинг мақсадимиз - "Пахтакор"ни гигант жамоага айлантириш
- Айни дамда "Пахтакор" бош мураббийисиз. Бу биз учун ажабланарди ҳолат...
- Исроилни тарк этганимдан кейин менга кўплаб таклифлар бўлди, бироқ "Пахтакор" тақдим қилган лойиҳа менга ростдан ҳам ёқди. Ғоя шундайки, "Пахтакор" клуб сифатида энг юқори ўринни эгаллаши керак. Ҳозирда чет эллик футболчиларни катта суммага олиб келиш борасида ўйламаяпмиз, мақсадимиз - клубнинг юзини очиб турадиган объектлар қуриш ва Европа тажрибаси орқали йўлимизни давом эттириш. Табиийки, Ғарб футболи Шарқнинг қарама-қарши томони бўлиб қолади, чунки икки томоннинг маданияти турлича кўринишда. Шу боисдан Сиз доимо ўзингиз учун мутлақо бегона бўлган маданиятга эга одамлар атрофида ишлашга тезда кўникишингиз керак. Масалан мен ўз атрофимга кўплаб хориж тилларида гаплаша оладиган ва мен билан бир хил қарашга эга бўлган инсонларни чақирдим (кулади). Кечирасиз, французчада жуда ёмон гапираман. Аммо ўрганяпман.
"Динамо" Тбилиси йирик клуб бўлган ва шу боисдан Собиқ Иттифоқ клубларидан устунлигини кўрсатган
- "Динамо" Тбилисидан кетганингизда хайрон қолганман. Чунки клубга бўлган боғлиқлигингиз юқори даражада.
- "Динамо" Тбилиси туғилган жойимдаги клуб, ёддан чиқармаслик керак-ки, у ерда катта орзулар қилганман ва эришганман. 1981 йили жамоа Кубок эгалари Кубогини қўлга киритганидан кейин Собиқ Иттифоқнинг кўплаб кучли футболчилар ушбу жой томон талпинди. Ўша вақтларда бу совринни қандай савиядаги клублар қўлга киритганини яхши билсангиз керак. Ҳали ҳам Грузия клублари билан мулоқотдаман, бир вақтлар у ердагилар менга мураббийлик борасида таклиф билан чиққан, аммо бунга рад жавобини берганман. Чунки ўшанда тажрибам унчалик юқори эмасди. Аммо конкрет гаплар бўлмаган. Мураббий даражаси етмаган лойиҳага аралашмаслиги керак деб ҳисоблайман.
Аленнинг ҳурматига эришиш учун катта ишлар қилиш шарт эмасди
- Европадаги фаолиятингиз ҳақида. Ален Жиресс борасида қисқача гапира оласизми?
- Албатта. Ален шундай инсонлардан бирики, унинг ҳурматига эга бўлиш учун катта ишлар қилиш шарт эмас. Жуда ҳам яхши шахсиятга эга инсон ва ажойиб рақобатчи. Ален ҳақида менда ёқимли ҳиссиётлар қолган, у менга доимо ўз маслаҳатларини бериб турарди. Биз ҳали ҳам унинг қоидалари бўйича яшаймиз. Унинг шогирди бўлиш биз учун катта плюс бўлган.
Ван Галнинг қоидалари асосий жамоада майдоннинг ташқарисида ҳам таъсир қилган
- Фаолиятингиз давомида катта мураббийлар билан ҳам ишлагансиз. Масалан, "Аякс"да Луи Ван Гал бош мураббийингиз бўлган.
- Ҳа, Луи - ушбу спорт турининг энг чуқурлаштирилган инсони ва ўз раҳбарлигидаги лойиҳанинг жиддий масъули. Агарда ушбу персонаж ёдимга келса, илк навбатда унинг қоидалари асосий жамоада майдоннинг ташқарисида ҳам таъсир қилишини эслайман. У клубни B жамоаси мураббийи Ван Дер Лем каби жуда қаттиқ ушларди. Шунингдек, Дик Адвокат ҳам шундай инсонлардан бири бўлганди. Бироқ менинг Луи билан муносабатларим яқинроқ эди, чунки у ўйинимни анчагина кучайтира олганди.
Кики Мусампа - ажойиб футболчи ва рассом бўлган
- "Аякс" "Бордо"нинг айрим футболчиларини трансфер қилганди. Кики Мусампа ва Ричард Витчге ҳақида нималар дея оласиз?
- Кики борасидаги ҳангома ҳали ҳам ёдимда (кулади). "Аякс"да машғулотни ўтказдик ва Кики билан биргаликда хонага кетдик. У хонага кирди-да, ичкийимда хонада югуриб, сумкасини кўтарди ва: "Мен кетдим", - деди. Мен эса: "Қаерга? Машғулотгами?". Шунда у: "Йўқ, йўқ. "Бордо"га кетдим", - деб кулиб юборди. Кики яхши рассом бўлган. Шунингдек, у энг яхши жамоадошлардан бири эди. Уни яхши кўрардим. Ричард ва акаси Боб элегант одамлар бўлишган, жуда мехрибон. Улар билан бирга покер ўйнаш менга ёққанди (кулади).
- Ян Ваутерс сизни ўзи билан Глазгога олиб кетганди. Сизни яна бир ажойиб жамоа кутиб турганди.
- Тўғри, "Глазго" - футбол тарихидаги энг яхши клублардан бири. Ян "Аякс"нинг афсоналаридан бири сифатида бу ерга ўтди, ушбу клуб учун кўп нарсаларни бердик. Ўшанда таркибга Клаудио Каниджа ва Кристиан Нерлингер каби ажойиб футболчилар ҳам олиб келинганди. Айтишим мумкинки, таркибда шавқатсиз футболчилар кўп бўлган ва бу клубнинг Европа миқёсида ўсишига ёрдам берди. Кейинчалик аудитория ҳам катталашди.
"Рейнжерс"даги натижаларимизни ҳисобга олсак, биз Европанинг энг яхшиларидан бири эдик
- УЕФА Кубогидаги тўпурарликдан кейин сиз машҳур бўлиб кетдингиз. Бу ҳақида нима дея оласиз?
- Яхши биласизки, кичкиналигимда Европада машҳур бўлиш йўлида кинофильмлар суратга олганмиз. Кейинчалик эса ушбу турнирда ғолиб чиққанимиздан жуда ҳам хурсанд бўлганман, бироқ бу соврин саралашда ҳеч қандай имтиёз бермасди. УЕФА Кубоги ҳозирги каби катта эътиборга эга бўлмаган. Интертото Кубоги ва саралашдан қолиб кетган клубларни инобатга олмасак, сиз ҳар бир юқори чемпионатда иккинчи, учинчи, тўртинчи ўринлар учун топ-жамоаларни учратишингиз мумкин, аммо бизда ундай эмасди. Масалан, финалга етиб келган фақатгина "Бордо"ни эслайман. Ушбу спорт турида кеча кириб келмадим ва эътибор бера бошламадим. Футболнинг узоқ йиллик инсонидан. Менга Зиданнинг тўпни ушлаб туриши ва "Милан"га қарши ўйинлари жуда ҳам ёқди, бундай мўъжизани бошқа кўрмаймиз.
Арчилнинг айтишига кўра, Лизаразюдан Бундеслиганинг барча футболчилари қўрққан
- 1995-96 йилги мавсумда Жирондиндаги воқеани эслайсизми?
- Албатта, ҳозирги кунга келиб ҳам бу ўйинни бутун дунёда томоша қилишмоқда. Агарда телевизион шартномалар ўша пайтда ҳам шундай бўлганида мен Европа Кубогининг ўша финалини ўтказиб юбормаган бўлардим. Укам Арчилнинг айтишига кўра, Лизаразюдан Бундеслиганинг барча футболчилари қўрқишган. Ўша йилларда "Бордо"да менинг дўстим Ричард Витчге билан биргаликда яхши жамоа шаклланаётганди.
Шунчаки номига ташкиллаштирилган мусобақа
- Ростдан ҳам "Бордо" ушбу совринни ютишга нолойиқмиди?
- Эски форматда биз ушбу турнирга номига ўтказилаётган мусобақа номини беришимиз мумкин. Италия ва Германия клублари дунё футболига ҳукмрон бўлиб турган бир вақтда биз турнирни якунлаб қўйиш учун ўйнардик. Таркибимизда фақатгина 2-3 нафар футболчигина астойдил курашарди. Ундан ташқари, олдимизга бошқачароқ вазифалар қўйилганди: ушбу турнирда жароҳатга йўлиқмаслик ва чемпионатда юқори ўринни қўлга киритиш...
Шомуродов Нидерландия ва Англия чемпионатларида ўйнай олади, "Бордо" ҳам Европа учун керакли клуб
- Келинг, мураббийлик нуқтаи назарингизга қайтамиз. "Бордо" икки нафар ҳужумчига эътибор қаратмоқда: Элдор Шомуродов ва Георгий Чакветадзе. Ушбу футболчиларни солиштира оласизми?
- Элдорни жуда яхши биламан. У жуда эффектив ҳужумчи, менимча ҳозирда у Нидерландия ёки Англия чемпионатларида бемалол ўйнай олади. Элдор бўш нуқтани тезда эгаллайди ва ҳаводаги курашда мағлуб бўлмайди. Карпин футболчисини янада ривожлантириб, Ўзбекистоннинг энг кучли ҳужумчисига айлантиришига ваъда бериб қўйган. Нима учун бу мумкин эмас, Элдорда бу борада имкониятлари етарлича. Георгийни ҳам шахсан танийман, у яхши техникага эга, бироқ у кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Ўтган мавсумда у катта клубда ўйнади, бироқ ўзини кўрсата олмади. Бироқ "Бордо"нинг қизиқишларига сабаб бўлаётгани мени ажаблантирмади, чунки у тўпни ушлаб туриш ва майдонда жойлашишни юқори даражада амалга оширади. Қачонки футболчи ўсишга ҳаракат қилса, яхшироқ фикрлай бошлайди. Ушбу жамоага ўтиш унинг учун юқори даражага эришиш йўлида катта қадам бўлади. "Бордо" эса Европадаги энг керакли клублардан бири.
- Келажакдаги режаларингиз ҳақида нима дея оласиз?
- Саломатлигимиз яхши бўлиб турса, севган ишимизни қилишда давом этаверамиз.
Раҳмат, Шота!
Миржалол Норматов таржимаси
Фикрлар