Шоҳруз Норхонов: "Ҳаётда ҳамма нарса бўлади"

Narzulla Saydullayev
7 апр 2018
"Металлург" - "Сўғдиёна" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин яхши бўлди. "Металлург"ни ғалаба билан табриклайман. Биринчи таймда яхши ўйнаётгандик, аммо иккинчи таймда ҳимоядаги хатолар туфайли ютқаздик. Менимча бугун ғалабага ҳақли ўйнадик, аммо рақиб голлар ургани эвазига ғалаба қозонишди.

Ҳаётда ҳамма нарса бўлади, бундан кейинги фаолиятимда яхши ижобий ҳаракатлар қилиб аввалги формамга қайтишга уринаман.

Ўйин курашларга бой бўлди. Баҳс тенг курашлар остида бўлгани учун шундай ҳолат кузатилди", - дейди Норхонов "Спорт" телеканалига берган интервьюсида.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia